Ўзбекистон Адлия вазирлиги рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхатини рўйхатдан ўтказди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, янги таҳрирга 129 номдаги дори воситаси киритилган бўлса, 100 таси чиқарилган. Рўйхатдаги дориларнинг жами сони 1225 тадан 1254 тага кўпайган.

Ҳужжатда дори воситаси қадоғи, қўллаш бўйича қўлланмаси ёки илова варақасида кўрсатилган дори воситасини сотиш тартибларидан қатъи назар рўйхатга риоя этилиши лозим.

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати