Ўзбек футболида ҳакамлик сифатини ошириш масалалар иҳакамлар ва комиссарларнинг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди, дея хабар бердиЎзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Йиғилишда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, федерация ходимлари ҳамда Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётган ҳакам ва назоратчилар иштирок этди.

Охирги турларда яққол офсайд ҳолатидаги голларни ҳисобга олиш, баҳсли пенальтиларни белгилаш ёки уларни бекор қилиш каби хатоликлар сабабли ҳакамлар фаолияти танқидлар остида қолмоқда. Шу муносабат билан бир қанча ҳакамларйил охирига қадар ишдан четлатилди.

ЎФФ раҳбари ҳакамлар малакасини ошириш ва адолатли ҳакамликни таъминлаш федерация олдидаги асосий вазифалардан эканини таъкидлаб ўтди.