Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов 7 ноябрь куни Ўзбекистон пойтахтида иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилди шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати.

Ҳужжатга мувофиқ, 10 ноябрдан ижтимоий объектлар (таълим ва тиббиёт муассасалари), 12 ноябрдан эса кўп хонадонли турар-жой биноларини иситишга кирилиши лозим.