Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги иштирокига янгича тус беришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов МДҲ Ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилди. Ўзбекистон кенгаш йиғилишига илк бор мезбонлик қилмоқда.

«Ўзбекистон МДҲни долзарб масалаларнинг кенг спектри бўйича очиқ ва ишончли фикр алмашиш учун платформа сифатида кўрмоқда. Ўзбекистон томони қатор йўналишлар, энг аввало савдо, инвестиция, транспорт, туризм, таълим, фан ҳамда хавфсизлик соҳалари бўйича МДҲдаги ўз иштирокига янги суръат беришни мўлжалламоқда», — деди ҳукумат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, энг аввало МДҲ ҳудудида ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ишчи ўринларини яратиш, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, келишилган тариф сиёсатини амалга ошириш, туризм соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш, терроризм ва экстремиз кучларига қарши биргаликда ва мувофиқлаштирилган тарзда курашиш, илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида алмашинув,гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва маданий ҳамкорлик учун қулай шароитни таъминлаши лозим бўлган тўлақонли эркин савдо зоналарини шакллантиришга эътибор қаратиш муҳим.

Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведов ҳам эркин савдо ҳолати тўғрисидаги шартномада қайд этилганларнинг тўлақонли амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

«МДҲ ҳудудида бизнес учун рақобатли шароитларни яратиш жараёнларни соддалаштириш, тўсиқларни [МДҲ мамлакатларининг ўзаро савдо-сотиғидаги] бартараф этиш бўйича тизимли манфаатли ишларни амалга ошириш зарур», — Россия бош вазири.

У терроризмга қарши ҳамкорликда курашиш, транспорт, энергетика, нефть-газ соҳаси, машинасозлик, мелиорация ва кун тартибидаги янги масала — халқаро картелга қарши курашиш масалаларини келгусида ҳам сақлаб қолинишини таъкидлади.