Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг энг йирик компаниялари учлигига кирувчи — Arla ўз ичига Дания, Швеция, Буюк Британия, Германия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги 14 минг сут ишлаб чиқарувчи фермерларни бирлаштиради. Яқинда мазкур компания маҳсулотлари Ўзбекистон дўконларида ва савдо тармоқларида пайдо бўла бошлади.

Arla сут маҳсулотлари рўйхатига 30 дан ортиқ брендлар киради. Шундай маҳсулотлардан бири мамлакатимиз аҳолиси учун севимли бўлишга улгурган Lurpak сариёғидир.

Бугунги кунда компания Ўзбекистон бозорларига ўзининг юқори сифатли янги брендларини киритмоқда. Буларга мисол тариқасида Arla cheese, Castello, Puck ва бошқаларни айтиш мумкин.

Arla маҳсулотининг сифати ва ишончлилиги дунёнинг кўплаб мамлакатларида тан олинган. Шунингдек Arla’нинг сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида бир неча мукофотларга муносиб кўрилган. Эътиборлиси, мукофотлар йил сайин янгиланиб бормоқда.

Қайд этиш керак, Arla сут маҳсулоти Европада «Halal» сертификатига эга камсонли маҳсулотдир. Бу, ўз навбатида, маҳсулотнинг мусулмон мамлакатларида талабгир бўлишига имкон яратди.

Mars, Fererro Rocher, Häagen-Dazs каби машҳур компаниялар ҳам ўзларининг сифатли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Arla ингредиентларидан фойдалани келмоқда. Бу ҳам Arla маҳсулотларига бўлган ишонч ва юқори сифатдан дарак беради. Бундан ташқари, Arla Foods бренди дунёга машҳур Starbucks’нинг стратегик ҳамкоридир. Arla бошқа машҳур брендлар қатори Starbucks учун ҳам маҳсулотлар тайёрлайди, улар эса дунё бўйича севиб истеъмол қилинади.

Бугун Arla маҳсулоти дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатларида, шу жумладан Буюк Британия, Германия, Швеция, Дания ва Европа Иттифоқи мамлакатларида, ривожланаётган тўртта бозорда сотилмоқда.

2020 йилга келиб Arla ўз савдосини Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, АҚШ, Жанубий Африка ҳамда Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиёда ҳам ривожлантиришни режалаштирган.

Arla ҳозирда дунё бўйича сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компаниядир, яқин 3 йил ичида сут маҳсулотларининг глобал савдосини янада кенгайтиришни мақсад қилган.

Реклама ҳуқуқи асосида. Махсулотлар сертификатланган.