2 ноябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудида, жорий йилнинг 3 ноябрь куни эса Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 17 22 м/с (60 80 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Ўзгидрометга асосланиб хабар қилди. Аҳолидан кучли шамол вақтида эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди, шарқий шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ноябрь куни +16…+18, кундузи — +30…+32 даража бўлади. 3 ноябрь кечаси ҳарорат +16…+18, кундузи — +20…+22 даражани ташкил этади, шамол 15−20 м/с гача кучаяди, кечга бориб ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Республика бўйлаб батафсил об-ҳаво маълумоти