Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шанба куни Тошкентнинг Яшнобод туманида қурилган «Ашхобод» боғи билан танишди.

Парк Кичик ҳалқа йўли ва туркман шоири Махтумқули номи билан аталувчи кўча яқинида бунёд этилди (харита).

«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури хабарига кўра, боғда Туркманистон миллий архитектурасининг ўзига хос қирраларидан фойдаланилган.

Ҳозирда 10 гектар майдонни эгаллаган боғ ҳудудида саккизта фаввора мавжуд бўлиб, гуллар, дарахтлар ўтқазилган, югуриш ва велосипед ҳайдаш учун йўлаклар бунёд этилиб, велосипедлар ижараси ташкил этилган.

Концерт дастурларини ўтказиш учун мўлжалланган амфитеатр қуш шаклида бўлиб, янги «Ашхобод» халқаро аэропортининг нусхаси ҳисобланади.

Келгусида қўшимча 4 гектар майдонда савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш пунктлари қурилади.

Видео