«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Ўзбекистон пойтахтида автобуслар ҳаракатини кузатиш учун янги мобиль илова — MyBus Tashkent ишга туширилганини маълум қилди. У Android операцион тизими асосида ишловчи мобиль қурилмаларда ишлайди (юклаб олиш).

Мобиль илова ёрдамида белгиланган йўналишдаги автобуслар ҳаракатини кузатиш, уларнинг керакли бекатларга келиш вақтини аниқлаш, шунингдек давлат рақами, автопарк рақами, ҳаракат тезлиги ва бекатгача қолган масофани билиш мумкин.

Огоҳлантириш тизими керакли автобусни ўтказиб юбормаслик учун зарур бекатга чиқишга кўмаклашади. Бекатлар каталоги белгиланган бекатдан қайси йўналишдаги автобуслар ўтишини аниқлашга ёрдамлашади. Қидирув фунцияси орқали автобусларни рақамлар, бекатларни ном бўйича излашга имкон беради. «Жойлашган ер» тугмаси яқин бекатни топишга имкон беради. йўналишларни тезроқ топиш учун танланганлар рўйхатига қўшиб қўйиш мумкин.

Мобиль илова Zo`r Bus Company компанияси дастурчилар жамоаси томонидан ишлаб чиқилди.