Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг IslamKarimov.uz ва IslomKarimov.uz манзилларидаги расмий сайти иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Сайтда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти, унинг меҳнатлари, шунингдек ёдгорлик мажмуаси тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш мумкин. Медиатекада фото ва видеоматериаллар жойлаштирилган. Витуал тур ёрдамида Ислом Каримов ёдгорлиги атрофида «сайр қилиш» мумкин.

Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат жамғармаси билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.