«Ўзтрейд» компанияси илк бор Ўзбекистондан АҚШ бозорига сархил қовунларни экспорт қилди, деб хабар қилди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

1 тонна ҳажмдаги қовунларнинг биринчи партияси Нью-Йоркдаги Uz-American Trade Corp савдо уйига етказиб берилди.

Шунингдек, «Ўзтрейд» АҚШга қиймати 5,1 млн долларга тенг бўлган тайёр тўқимачилик, қуритилган мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш бўйича экспорт шартномасини тузди.