17 октябрь куни Тошкент ва Бухоро вилоятида эсган кучли шамол (32 м/с гача) маъмурий бинолар ва турар-жойлар томларининг бузилиши, автомобилларнинг дарахт шохлари қулашидан шикастланиши ҳамда пойтахтнинг айрим туманларида электр узатиш тармоқларининг узилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентда йирик дарахт шохи қулаши оқибатида Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г. Исоқова турли даражадаги шикастланишлар билан шифохонага ётқизилди. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у касалхонада ҳаётдан кўз юмди.