Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномани берганлик учун тўлов ҳажми энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи (104842,5 сўм) миқдорида белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Пластикдан тайёрланган ва электрон NFC-белги мавжуд бўлган янги гувоҳномалар 1 октябрдан тарқатилиши лозим эди. «Газета.uz"нинг ҳафта аввалида йўллаган сўровига ИИВ ЙҲХДБ ҳужжатлар беришга тайёр, дея жавоб қайтарди.

Янги гувоҳномалар 10 йил муддатга берилади. Янги намунадаги гувоҳномалар 2018 йил 31 декабрга қадар ихтиёрий, 2019 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабригача мажбурий равишда алмаштирилади.

Автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома мажбурий техник кўрикдан ўтишда босқичма-босқич алмаштирилади.