Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ходимларининг Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш тўғрисида илтимоснома киритиш мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилди. Мазкур ўзгартиш Вазирлар Маҳкамасининг 11 октябрдаги қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатидан эндиликда 61 та ташкилот ўрин эгаллайди.

YoshlarUyi.uz сайтида ойдинлик киритилишича, мазкур қарор Ёшлар иттифоқига аъзо ёшларга пойтахт ҳудудидаги «Ёшлар» уйларидан бирини сотиб олиш имконини беради.