Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг икки ўринбосари тайинланди, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Азизбек Латифжонов фавқулодда вазиятлар вазирининг молиявий-иқтисодий ва моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари бўлди. Аввал у Молия вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига эса Соҳиб Қудратов номзоди тасдиқланди. Бунга қадар у Ўзбекистон Президенти Девонида ишлаган.