16 18-октябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф буюради.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф дастуридан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Саттарий, ташқи ишлар вазири Жавад Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.