Uzbek MDK Facebook-ҳамжамияти фойдаланувчилари ички ишлар органлари ходимлари ва судьяларга нисбатан туҳмат уюштирганлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.

10 октябрь ҳамжамиятда имзосиз қайд (кейинчалик ўчирилган) қолдирилган бўлиб, унда ёз фаслида пичоқ жароҳатини олгани тахмин қилинаётган аёл киши жиноий ишлар бўйича Сергели судининг судланган шахсга нисбатан чиқарган қароридан норозилик билдирилган.

Ҳодиса 27 июль куни Сергели туманидаги «Рихсивой» кафеси яқинида содир бўлган. Сергели туман ИИБ қошидаги тергов бўлими Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (2-қисм «в» банди) бўйича жиноий иш қўзғатилди (безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса).

Суд қарори билан айбланувчига нисбатан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, унга 20:00 дан 7:00 га қадар яшаш жойини тарк этиш, оммавий тадбирларга бориш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар тақиқланди.

Ижтимоий тармоқдаги қайд муаллифи эса айбланувчи янада қатъий жазога лойиқлигини ёзган. «Мен қон тўқилишидан ўлишимга бир баҳя қолди. У эса жазосиз қолди… Бу жамият учун хавфли одам эркинликда юради ва барчани пичоқлашда давом этади», — деб ёзади у.

Қайдга қолдирилган изоҳларда терговчилар ва судьяларга нисбатан кескин муносабатлар билдирилади, жумладан улар пора олишда айбланади.

Дониёр Тошхўжаев ижтимоий тармоқдаги хабарга изоҳ берар экан, судланувчининг ҳаракатлари суд экспертизаси асосида безорилик сифатида тоифаланганини маълум қилди. Суд жазо чорасини танлади ва барча шароитлар, барча қарама-қарши жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилди, деб ҳисоблайди ИИББ бошлиғи ўринбосари. Суд қароридан норози бўлган тақдирда қонуний тартибда шикоят қилиш лозим, дея эслатиб ўтди у.

Далилий ашё сифатида ишда ҳодиса жойидаги видеоёзувлар мавжуд. Уларда жабрланувчи кафедан маст ҳолда чиққани аниқ кўриниб туради. Кўчада резина шлангда сув сепаётган эркакнинг қўлидан уни олиб, маст ҳолатда бўлган судланувчи турган барга қараб йўл олади. Усти ҳўл бўлган эркак шимининг орқа чўнтагидан пичоқ чиқариб, аёлга у билан тан жароҳатини етказади.

Дониёр Тошхўжаев Сергели туман терговчиси ИИББга ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг унга нисбатан туҳмат уюштиргани бўйича қонуний тартибда чора кўриш тўғрисида рапорт билан мурожаат қилган. Прокуратурага ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шахсини аниқлаш учун материалларни ИИББга тақдим этди. «Агарда уларда асос бўлса, марҳамат тақдим этишсин», — деди у.

Терговчилар ва судьяларга нисбатан туҳмат қилганлик учун ЖКнинг 139-моддаси (нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш) бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, деди ИИББ бошлиғи ўринбосари.