Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғиминг янги миқдорини тасдиқлади, дея хабар қилди Norma.uz Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

9 октябрдан вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар чет эл фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистонда доимий турар жойига эга бўлмаган шахслардан яшаган ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (бугунги кунда у 14977,5 сўмга тенг) туристик йиғим олади. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун ҳам туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида тўланади.

Аввал чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун туристик йиғим миқдори 2 АҚШ долларини ташкил этган.