11 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор тумани 8-мавзе 49-уй яқинида номаълум шахс 10 кунлик чақалоқни кўп қаватли уй эшиги олдига ташлаб кетган. Бу ҳақда ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса жойига тезкор-қидирув гуруҳи етиб бориб, иссиқ ёпинчиққа ўралган чақалоқни аниқлади

«[Чақалоқ] жамоат жойида қолдирилган, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаган. Тиббиёт хизмати ходимлари уни «Гўдаклар уйи"га элтишди», — деди Дониёр Тошхўжаев.

Чилонзор ИИБ боланинг ота-онасини топиш бўйича қидирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.