9 октябрь куни Россиянинг Владимир вилояти ўзбек диаспораси ҳамкорлигида 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашувида ҳалок бўлган сўнгги қурбон шахси аниқланди.

ФВВнинг Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига таяниб хабар қилишича, у 1979 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган Усмонов Жўрабек Жумаевич бўлиб чиқди.

Бундан аввалроқ ҳалок бўлган 15 нафар фуқаро жасади Ўзбекистонга олиб келингани тўғрисида хабар берилган эди. Уларнинг қарийб барча сурхондарёлик бўлган.

ЙТҲда жароҳатланганларнинг уч нафари, жумладан олти ёшли қиз Россияда даволанишда қолмоқда.10 октябрь куни РФ ФВВ вертолётида у Владимир вилоятидан Москвадаги шошилинч болалар жарроҳлиги ва травмотологияси ИТИга олиб борилди. Парвоз вақтида қизнинг саломатлиги ёмонлашмаган, шифокорлар барча зарур ёрдамни кўрсатди, дейилади Ўзбекистон ФВВ хабарида.