11 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон корхона ҳамда ташкилотлари 27,1 млн долларлик 19 та шартнома ва 6 та меморандум имзолади. Икки мамлакат савдо-саноат палаталари Тадбиркорлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолади.

«Ўзтрейд» компанияси асбестли қувурлар, санитар-гигиеник қоғозлар, хўжалик совуни, трансформатор мойи, оловга чидамли ғиштлар, иссиқликдан изоляцияловчи материаллар (стекловата) ва бошқа товарларни етказиб бериш бўйича 7 млн долларлик ўнта шартнома имзолади.

2016 йил якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 197 млн долларни ташкил этган бўлса, Январь-сентябрь ойларида бу кўрсаткич 178,2 млн долларга етди.

Ўзбекистонда тожик инвестицияси иштирокидаги 24 та компания фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг биттаси 100 фоизлик хорижий капитали ҳисобига ташкил этилган.