Омон Ғофуров Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Футбол федерацияси матбуот хизмати. У Фарҳод Магомедов ўрнида фаолият олиб боради.

Омон Ғофуров (1984 йилда туғилган) — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети битирувчиси. У фаолияти давомида кўплаб спорт ташкилотлари, жумладан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигида ишлаган.

Шуҳрат Сайдалиев.

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Шуҳрат Сайдалиев ижрочи директор лавозимига тайинланди. Бунга қадар жамғарма директори вазифасини Фурқат Шарипов бажарган.

Шуҳрат Сайдалиев (1986 йилда туғилган) — Тошкент автомобиль йўллари институти молия факультети битирувчиси. Банк соҳасида ва Миллий олимпия қўмитасида ишлаган.