11 октябрь куни пойтахтдаги «Ўзэкспормарказ» Тожикистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси старт олди. Тадбир 13 октябрга қадар давом этади.

Кўргазмада иштирок этиш учун Тожикистоннинг нефть-газ, қурилиш саноати, транспорт, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, агросаноат, фармакология, енгил ва қайта ишлаш саноати, соғлиқни сақлаш, таълим, техника, туризм ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатувчи 100 дан зиёд компанияларнинг 300 нафардан ошиқ вакиллари етиб келди.

Апрелда Душанбеда Ўзбекистон Миллий саноат ярмаркаси ташкил этилган эди. Ҳамкорликдаги бизнес-форумда икки мамлакатнинг 500 нафардан зиёд тадбиркорлари иштирок этди. Чоршанба куни «Ўзэкспомарказ"да Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорларининг навбатдаги форуми бўлиб ўтади.

Шу билан бир қаторда, 11−13 октябрь кунлари Тошкентда Тожикистон маданияти кунлари ҳам ўтказилади.

Видео

Фото