Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари сентябрь ойида ойида бир ой аввалгига нисбатан 1 фоизга арзонлашиб, квадрат метри учун 538 дан 533 ш. б. га арзонлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Сентябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи ўзгаришсиз қолган (576) ошган бўлса, панел турдагилари нархи 1 фоизга арзонлашди (510 дан 502 га). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 520 ш. б. (ўзгаришсиз), икки хонали — 504 (-3 фоиз), уч хонали — 563 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 544 (-2 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.