11−13 октябрь кунлари Тошкентда Тожикистон Маданияти кунлари бўлиб ўтади, дея хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Кунлар доирасида концертлар, «Замонавий Тожикистон» фотокўргазмаси ва ҳунармандлар ишлари намойишлари, шунингдек фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, 11 октябрь куни Тожикистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси ва Ўзбек-тожик бизнес-форуми бўлиб ўтади.