10 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг янги раҳбари тайинланди, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. Ушбу лавозимга Марказий банк раисининг ўринбосари Алишер Акмалов сайланди. 2016 йилдан ушбу лавозимда Адҳам Аҳмедбаев фаолият кўрсатиб келаётган эди.

«Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида ҳам Ўзбекистон доимо фаворитлар қаторида зикр этилсада сўнгги йилларда спортчиларимиз асосан бронза медаллари билан чекланиб қолишмоқда. Бугунги Конференцияда айнан шу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади Ўзбекистон МОҚ хабарида.