Ўзбекистонлик атлетлар WBPF (Жаҳон бодибилдинг ва гавда бичими спорти федерацияси) таснифи бўйича бодибилдинг ва фитнес бўйича жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди. Мусобақа 3−9 октябрь кунлари Улан-Баторда (Мўғилистон) бўлиб ўтди.

Бодибилдинг ва фитнес федерацияси расмий сайтида хабар қилинишича, мусобақада 33 давлатдан 400 дан зиёд иштирокчи қатнашди.

100 кг дан зиёд вазн тоифасида ўзбекистонлик Михаил Воликин олтин медалга сазовор бўлди. «аёл атлет-физик» тоифасида Елена Нураева олтин мукофотга лойиқ деб топилди.

«Бодибилдинг устаси» тоифасида чиқиш қилган Павел Умурзаков кумуш медални қўлга киритди.