6 октябрь куни тахминан 10:05 ларда Учтепа туманидаги Тошкент юридик коллежи ҳудудида учинчи босқич ўқувчилари Саидкамрон Саидвоҳидов, Асабдек Парпибоев ва Раҳматулла Ёрқориев ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

17 ёшли Саидкамрон Саидвалиев Асадбек Парпибоев ва Раҳматулла Ёрқориевга пичоқ билан бир мартадан тан жароҳати етказади. Натижада Асадбек Парпибоев «чап сон юқори учлиги санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши» ташхиси билан Шошилинч тиббий ёрдам Республика илмий марказига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Раҳматулла Ёрқориевга «чап сон ташқи юзаси санчилиб кесилган жароҳати» ташхиси билан РШТЁИМда амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.