Президент Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Қонун шу куни Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган, 28 сентябрь куни эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган эди.

5 сентябрь куни ЎЗбекистон Президентининг Бишкекка давлат ташрифи жараёнида имзоланган шартномага кўра, томонлар 1170,53 километрлик ёки 85 фоиз давлат чегаралари бўйича келишувга эришган. Парламент юқори палатасининг чоршанба куни бўлиб ўтган ялпи йиғилишида маълум қилинишича, икки давлат ўртасидаги чегараларнинг қолган қисми яқин вақтлар ичида хатланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни 2 октябрда имзолади. Қирғизистон раҳбари 5−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.