«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авикомпаниясининг «Тошкент-Нукус» йўналиши бўйича парвоз қилувчи HY 011 рейси самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайта қўндирилди.

«Ил-114−100 самолёти экипажи пойтахт аэропортига қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди, қўниш муваффақиятли амалга оширилди», — дея хабар қилди авиаташувчи ахборот хизмати.

Рейснинг барча 46 нафар йўловчиси Нукусга бошқа Ил-114−100 бортида учишди.