Тошкентда Шароф Рашидов кўчасининг Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига қадар бўлган қисми яқин кунларда очилади. Очилишнинг тахминий санаси келгуси ҳафтанинг душанба куни экани маълум қилинди.

Ҳозирда 2000-йилларнинг ўрталарида ёпилиб, яшил майдонга айлантирилган ҳудудда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг кўп сони техникалари ва ходимлари жараёнга жалб қилинган. Ишлар куну тун давом этмоқда.

Шароф Рашидов кўчасининг қайта тикланган қисми ишга тушиши билан пойтахт марказини Юнусобод тумани билан боғловчи Амир Темур шоҳ кўчасида тирбандликнинг сезиларли даражада камайиши кутилмоқда.

Фото