«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 30 октябрдан Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича рейслар очилиши тўғрисида хабар қилди.

Рейслар душанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY 275: Самарқанддан учиш — 20:00 да, Истанбулга қўниш — 23:00.

HY 276: Истанбулдан учиш — 00:30 (+1) да, Самарқандга қўниш — 6:45 да.

Рейс очилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон ва Туркия авиацион ҳукуматларининг августда бўлиб ўтган музокаралари вақтида эришилган эди.