Октябрнинг биринчи ҳафтасида Жиззах вилоятидаги «Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг биргаликдаги тактик ўқувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Душанба куни Тошкентдаги ҳарбий аэродромга россиялик ҳарбий хизматчилар гуруҳи бўлган самолёт қўнди.

Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Президентининг 4−5 апрель кунлари Москвага амалга оширган давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида ўтказилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ўзбекистон ва Россия полигонларида икки маротаба ҳамкорликдаги тактик антитеррор ўқувлар бўлиб ўтди.