Жума куни 18:51 да Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ер силкиниши қайд этилди, зилзила ўчоғи Жиззах вилоятида жойлашган.
Пойтахт сейсмостанциясининг дастлабки маълумотларига кўра, Тошкентда ер ости силкинишлари 3−4 бални ташкил этди. «Газета.uz» ўқувчилари Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Олмалиқ ва бошқа шаҳарларда зилзила сезилганини маълум қилишди.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмомаркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 5,1 бални ташкил этган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Янгилик тўлдирилмоқда.