Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида хорижий сармоя иштирокидаги Moderin lift systems МЧЖ иш бошлади, деб хабар қилди ЎзА.

Гулистон шаҳрида барпо этилган мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг. Сармоянинг 90 фоизи хориж инвестицияси, қолган қисми маҳаллий сармоядорлар ҳиссасига тўғри келади. Корхонанинг йилига 300 дона лифт, 200 дона эскалатор ва траволатор (горизонтал эскалатор) ишлаб чиқариш қувватига эга. Келгуси йили корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати уч баробар оширилиши режалаштирилган.

Лифт, эскалатор ва траволаторлар учун зарур эҳтиёт қисмлар ҳозирча Хитойдан келтирилади. Маҳсулотларнинг асосий қисми ички эҳтиёжга ишлатилади, 30 фоизи экспорт қилинади.