Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз лавозимини тарк этди, дея хабар қилди Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов мураббий истеъфосини эълон қилди. Миллий терма жамоа Дилшод Нуралиев мураббийлиги остида 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичида муваффақиятсиз иштирок этди.

«Биз Дилшод Нуралиевдан аризасини олдик, у ўз лавозимини тарк этди. Кўп томондан Дилшод Нуралиевнинг ўзи айбдор. Биз, шунингдек барча футболчиларни ўрганамиз. Улар қаердан, нима учун улар ушбу мусобақага боришди. Бу бошқа қайтарилмайди. Мусобақага тил биладиган мутахассислар жўнатилади», — деди ЎФФ раҳбари.

Қайд этиш жоизки, ўсмирлар термаси 7 очко билан 2018 йилги Осиё чемпионати саралашидан ўта олмади. «А» гуруҳида Иордания (10) биринчи, Саудия Арабистони (9) иккинчи ўринни қўлга киритди.