27 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Гунтер Оверфельдни қабул қилди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Элчи ишонч ёрлиқларининг нусхаларини тақдим этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги алоқалар ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ноябрь ойида Германияга ташрифи муддати ва дастури, турли даражалардаги бўлажак бошқа икки томонлама алоқалар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Найтхарт Хёфер-Виссинг ГФРнинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси эди.