Самарқандда муваффақиятли фаолият кўрсатиб келаётган машҳур фаст-фуд брендлардан бири — Totus кафелари кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳар аҳолисининг севимли масканига айланиб улгурган. Ўтган давр ичида Totus таомлари ўзининг сифати, мазаси ва сархиллиги билан нозиктаъб мижозлар ишончини қозонди.

Бундан ташқари, Totus кафелари озода, шинам, оилавий ташрифга мослиги билан нафақат самарқандликлар, балки шаҳар меҳмонлари ва дурдона шаҳарни томоша қилиш учун келган хорижлик сайёҳларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.

Самарқанддаги иккита кафе фаолияти ва унда тайёрланаётган мазали, тотли егуликлар шаҳар аҳолисига жуда манзур бўлгани ва самарқандликларнинг таклифларини инобатга олган Totus ушбу шаҳардаги учинчи филиалини очишга қарор қилди.

Сифатли, тўйимли, тезпишар таомлар, мазали ширинлик, ажойиб десерт ва салқин ичимликларни хуш кўрувчи инсонлар Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчаси 47-уйга жамланишди.

Ниҳоят, кутилган сана — 20 сентябрь куни соат 17:00да дид билан безатилган ушбу масканда Totus’нинг янги филиали очилишига бағишланган тантанали маросим бошланди. Байрамона тадбирга узоқ-яқиндан ташриф буюрган азиз меҳмонлар эътиборига ажойиб шоу дастурлар, санъаткорлар ижросидаги чиқишлар, турли ўйинлар ҳавола этилди.

Хусусан, Totus’нинг янги филиали очилиши учун махсус тайёрланган бир метрли шаурмани тайёрлаш жараёнини барча йиғилганлар катта қизиқиш ва завқ билан томоша қилди. Таомни тез ейиш мусобақасида эса иштаҳаси карнай хўрандалар мусобақалашди.

Қувноқ шоу дастурлар, қизиқарли танловлар, кутилмаган совға ва сюрпризлар ҳам меҳмонлар кайфиятини кўтариб юборди. Айниқса, ушбу тадбирга ота-онаси билан келган болалар катта юмшоқ айиқлар ўйинини ўзгача мароқ билан томоша қилди.

Хуллас, келганлар дармонда, келмаган армонда қолди. Totus ҳар доимгидек ўз мижозларига аъло таъм ва кўтаринки кайфият улашди.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.