Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Президенти Энрике Пеня Нетога ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

«Мексикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди» — дейилади мактубда.

Давлат раҳбари бутун Мексика халқига, шунингдек, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ва жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Сўнгги маълумотларга кўра, сешанба куни бўлиб ўтган зилзила оқибатида 290 нафарга яқин киши ҳаётдан кўз юмди.