Тошкентда анъанавий ICTWEEK Uzbekistan 2017 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Жорий йил Ҳафталикнинг барча тадбирлари «Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтади.

Ҳафталикнинг илк расмий тадбири ICTSummit 2017 сешанба куни бўлиб ўтди. Саммитда давлат органлари, АКТ соҳаси корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, халқаро экспертлар чиқиш қилди.

20 сентябрь куни икки кунлик ICTForum 2017 очилади. Унда «Egovernment Uzbekistan», «Бизнес секторда рақамли трансформация», «IT-инфраструктура» ва «Ахборот хавфсизлиги» секцияларида маърузалар ўқилади.

19−21 сентябрь кунлари анъанавий ICTEXPO 2017 Ахборот технологиялари миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Уч кун давомида кўргазмага 35 минг кишининг ташриф буюриши кутилмоқда.

ICTWEEK доирасида Халқаро электроалоқа уюшмасининг АКТ секторида ахборот хавфсизлигига бағишланган минтақавий семинар-тренинги ҳам бўлиб ўтади. Шунингдек, Алоқа соҳасида Минтақавий ҳамкорлик ишчи гуруҳининг ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича мажлиси ва бошқа тадбирлар ташкиллаштирилади.