10 сентябрдан 10 октябрга қадар Тошкентда «Тоза ҳаво» тадбирининг иккинчи босқичи (биринчи босқич 10 апрелдан 10 майга қадар бўлиб ўтган) ўтказилмоқда, дея хабар қилди пойтахт ИИББ сайти.

Тадбир давомида ЙПХ масканларида ва диагностик станцияларида транспорт воситаларни двигателидан ишлаб чиқарилаётган захарли моддаларни миқдори махсус газоанализаторлар ёрдамида текширилмоқда.

Чиқарилаётган заҳарли моддаларни миқдори меъёрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларнинг хайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.