Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида аниқланган рухсат этилмаган (ноқонуний) чиқиндихонага барҳам берилди, дея хабар тарқатди Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати. Чиқиндихона ҳақида аввалроқ Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Вера Григорьева хабар берган эди.

Чиқиндихона Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмильиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси томонидан йўқ қилинди.

Фото: Вера Григорьева / Facebook.

Давлат экология қўмитаси фуқаролар ва жамоатчилик ташкилотларини атроф-муҳит тозалигига эътиборли бўлишга чақирди. Қўмита барча қонунбузарлик ҳолатлари бўйича хабар бериш ва атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифларни юборишни сўради.Ишонч рақами: (+99871) 236−26−66. Электрон почта: info@uznature.uz.