13 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган маросимда қирқ уч нафар кишига Ўзбекистон фуқароси паспортлари топширилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди. Паспортларни шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов шахсан топширди.

Президент 15 август куни 118 нафар шахсни фуқароликка қабул қилиш тўғрисида навбатдаги фармонни имзолади.