Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлади, деб хабар берди Оқўрда матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтадиган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинади.

Нурсултон Назарбоев ўзбек-қозоқ бизнес-форумида ҳам иштирок этади.

17 сентябрда Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Туркманистонга жўнаб кетади.