Сирдарё вилоят Прокуратураси Сайхунобод туман ҳокимининг ҳаракатлари тасвирланган видеога тегишли далиллар бўйича текширув ўтказмоқда. Текширув жараёни Бош прокуратура назоратига олинган, деб хабар қилди «Газета.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Аввалроқ Kun.uz сайти туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг туман мактаблари директорларини ургани туширилган видеотасвирни эълон қилгани ҳақида ёзган эдик.