Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга Тўқимачилик баённомасининг имзоланишини ва 2017 йил 1 июлда кучга киргани келишув тўғрисидаги маълумот ЕИ божхона хизматларига ҳозирги вақтга қадар расман етказилмаган. Бу ҳақда 4 7-сентябрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида хорижий экспертлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистоннинг илғор тўқимачилик корхоналари раҳбарлари маълум қилишди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг маълум қилишича, бу ҳолат турли даражадаги икки томонлама музокараларда мунтазам кўтарилаётган ўзаро савдонинг кенгайишига тўсқинлик қилмоқда, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотларини янги ташқи бозорларга олиб чиқиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.