Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари август ойида бир ой аввалгига нисбатан 2 фоизга қимматлаб, квадрат метри учун 529 дан 538 ш. б. га кўтарилди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Август ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи фоизга (562 дан 574 га) ошган бўлса, панел турдагилари нархи 1 фоизга қимматлашди (июлдаги 502 дан 510 га). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 522 ш. б. (+2 фоиз), икки хонали — 517 (0 фоиз), уч хонали — 552 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 553 (-1 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.