8 сентябрь куни Тошкентда 50 нафар ошпаз вазни қарийб 8 тонна бўлган рекорд даражадаги ошни тайёрлади. Тадбир Milliy телеканали томонидан ташкиллаштирилган O‘zbegim Миллий қадриятлар фестивали доирасида бўлиб ўтди. Ушбу рекордни рўйхатга олиш учун Ўзбекистонга Guinness World Recordsт ташриф буюрди.

Тадбир доирасида амалий санъат бўйича мастер-класслар, шарқона арт-бозор ва гастрономик ярмарка, «Тандир шоу», халқ ансабллари чиқишлари, театрлаштирилган томошалар, халқ ўйинлари ва бошқалар ташкил этилди.

Ош тайёрланган жой санитар-гигиеник меъёрларга мувофиқ тарзда тўсиқлар билан ажратилди. Таомни тайёрлаш жараёни фестиваль ўтказиладиган жойлардаги 17 та экранда намойиш қилинди.

Видео

Фото