7 сентябрь куни Хитойнинг China Railway Tunnel Group (CRTG) ва China Coal Technology & Engineering Group компаниялари консорциуми «шарғункўмир» корхонаси модернизацияси бўйича инвестицион лойиҳани бошлади. Бу ҳақда CRTG’нинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси «Газета.uz"га маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти 13 январь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида йилига 900 минг тонна тошкўмир қазиб олишни кўзда тутган қарорни имзолаган эди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 94,5 млн АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани 2020 йилнинг биринчи чорагида якунлаш режалаштирилган.