Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9−10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюради ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади, деб хабар қилди ЎзА.

Саммит «Ислом дунёсида фан, технологиялар, инновациялар ва модернизация» шиори остида ўтказилиб, Остонада ўтган EXPO-2017 халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилишига бағишланади.

Давлат раҳбари ташриф доирасида Остона шаҳрида EXPO-2017 халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.