Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан дуранг ўйнаб, 2018 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлди. Осиё саралаш босқичининг 5 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувида 0:0 ҳисоб билан якунланди.

Самвел Бабаян шогирдлари «А» гуруҳида ҳеч бўлмаса учинчи ўринни қўлга киритиши ва курашни давом эттириш имкониятига эга бўлиши лозим эди. Бир вақтда бўлиб ўтган бошқа учрашувда Сурия Эрон билан кечган меҳмондаги ўйинда қўшиб берилган тўртинчи дақиқада гол уриб, ҳисобни 2:2 га келтирди.

Сурия жамоаси Ўзбекистон билан бир хил (13 балдан) очко тўплаб, голлар нисбатига кўра учинчи ўринни қўлга киритди ва йўлланма учун курашни давом эттирадиган бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида яна бир ўйин бор. «А» гуруҳида Эрон (22) ва Жанубий Корея (15) тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олди.